Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Жиззахда содир бўлган ҳолат юзасидан текширув давомида ЙПХ ходимларига жазо қўлланилди

Ижтимоий тармоқда "ГАИ акаларимиздан алкотестерни инновацияси" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича маълумот берилган эди.

Ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, хизмати давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратурасининг қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом" талабларини бузганлиги учун Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари А.Шодмонов ва З.Умировларга нисбатан "Танбеҳ" интизомий жазоси қўлланилиши ҳамда О.Сайфиев, З.Очилов ва Т.Турсуновларнинг хатти-ҳаракатлари вилоят ИИБнинг "Интизомий кенгаш"ида кўриб чиқилиши белгиланди.