Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилди

Ижтимоий тармоқда "Nexia-2" ва иккита "Damas" русумли транспорт воситалари Йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида белгиланган талабни бузган ҳолда, 3.27 - "Тўхташ тақиқланган" йўл белгисининг таъсир доирасида тўхтаб турганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, "Nexia-2" русумли автомобиль ҳайдовчиси, ЙПХ ходими Т.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 прим олтинчи моддаси тартибида баённома тузилди. Шунингдек, иккита "Damas" русумли транспорт воситалари ушбу жойда ЙПХ ходими томонидан текшириш мақсадида тўхтатилганлиги аниқланди.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.