Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан муносабат
Ижтимоий тармоқда кўчалар ва йўлларда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари ҳанузгача қишки мавсум учун кийим-бош киймаганликлари айтилган хабар эълон қилинди.
Мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
- республикадаги барча гарнизон бошлиқларининг қишки кийим-кечак кийиш русумига ўтиш тўғрисидаги тегишли буйруғи шахсий таркиб ходимларига етказилган;
- кўчаларда, йўлларда хизмат олиб борувчи барча ходимлар қишки мавсумга мўлжалланган иссиқ кийим-бошлар билан таъминланган (маълумот учун, ходимлар мавсумий кийим-бошлар билан Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида белгиланган муддатларда доимий таъминланади);
- Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти таркибига кирувчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва Жамоат тартибини сақлаш хизматларининг ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминлаш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда;
- ходимлар қишки кийим-бош билан хизмат олиб боришлари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Ходимларнинг саломатлиги учун қайғураётган жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.