Ижтимоий тармоқда "Тўй кортежидан шикоят" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқда "Тўй кортежидан шикоят" сарлавҳаси остида видео тарқалиб, видеода "Nexia" русумли, 40M870LA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қўпол қоидабузарлиги билан бошқа ҳайдовчилар учун хавфли вазиятни юзага келтирганлиги, шунингдек, "Captiva", "Nexia", "Дамас" ва "Matiz" русумли автомобиллар ҳайдовчилари ҳам гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, қоидаларнинг айрим бандларини четлаб ўтганлиги акс этган.
Видео юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, қоидабузарликлар содир этган ҳайдовчилар аниқланди:
- "Captiva" русумли, 40W161RA давлат рақам белгили;
- "Damas" русумли, 40P464MA давлат рақам белгили;
- "Nexia" русумли, 40W931KA давлат рақам белгили;
- "Nexia" русумли, 40M870LA давлат рақам белгили;
- "Nexia" русумли, 40T405PA давлат рақам белгили автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди.
Видео юзасидан суриштирув давом этмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланмасликларини сўраб қоламиз.