Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ ходими ва ҳайдовчи тортишиб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот
Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ ходими ва ҳайдовчи тортишиб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича маълумот берилган эди.
Ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ ходими А.Таджиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом" ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талбаларига кўра, оғир ва вазминлик билан муносабатда бўлмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, қоидабузарлиги бўйича бармоқ изи орқали тасдиқлаши сўралганда ҳайдовчи томонидан носамимий муносабат кузатилганлиги, ЙПХ ходими А.Таджиевнинг ушбу ҳолат содир бўлгунга қадар хизмат фаолиятидаги ижобий хатти-ҳаракатлари, кўрсаткичлари ва фаолияти инобатга олиниб, ходим келгусида бу каби хато ва камчиликларга йўл қўйган тақдирда интизомий жазоланиши бўйича огоҳлантирилди.