Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Тошкентда жанжал. Ҳайдовчи ЙПХ ходимига бўйсунмади" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 14:20 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, ТХАЙ кўчасида ЙПХ ходими С.Мамбетов томонидан "Нексия-2" русумли автомобиль ҳайдовчисига бошқарув вақтида хавфсизлик камарини тақмаганлиги боис тўхташ ишораси кўрсатилган. Ҳайдовчи қонуний талабни бажармасдан ҳаракатда давом этган.

ТХАЙ-Порлоқ кўчалари кесишган чорраҳада, светофорнинг қизил чироғида ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилган. Автомобиль салонида бўлган йўловчилар ҳам жараёнга аралашган. ЙПХ ходими томонидан тушунтириш берилиб, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125 ва 194-моддалари тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Мазкур ҳолатда ҳақоратли сўзлар ҳамда турли хатти-ҳаракатлар билан ЙПХ ходимининг хизмат фаолиятига халақит берган йўловчига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилади.

Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, қоидаларга риоя қилишларини, йўловчилардан эса ҳайдовчи ва ЙПХ ходимининг мулоқотига аралашиб, хизмат фаолиятга халақит бермасликларини сўраймиз.