Ижтимоий тармоқда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори фақат оддий халқ учунми?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот
Ижтимоий тармоқда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори фақат оддий халқ учунми?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича маълумот берилган эди.
Текширув хулосасига кўра, ЙПХ ходими Н.Ғанихўжаев фуқаро К.И.га нисбатан қоидабузарлиги бўйича тўғри баённома расмийлаштирган бўлса-да, мазкур қоидабузарлик бўйича транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдонига асоссиз жойлаштирганлиги маълум бўлди. Бу хатти-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун ЙПХ ходими Н.Ғанихўжаевга нисбатан "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.