Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг февраль ойида Хоразм вилоятининг Боғот туманида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги зиддиятли видеотасвир тарқалган

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 11 февраль куни соат тахминан 20:30ларда Хоразм вилояти Боғот туманининг «Нурли маскан» маҳалласини кесиб ўтувчи йўлда текширув учун тўхтатилган 90N202OA д/р «Ласетти» автотранспорти ҳайдовчисининг транспортни олди ён ойналари тусини ўзгартиришга оид рухсатномаси бўлмаганлиги аниқланган.

Ҳайдовчи жавобгарликдан қутулиш мақсадида транспорт эшигини ичкаридан қулфлаб олиб, ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармасдан, унинг фаолиятига сунъий тўсиқлар яратиш орқали халақит берган.

Натижада, транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда 126 (Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш) моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина Боғот туманидаги транспорт воситаларини вақтинчалик ушлаб туриш жарима майдонига қўйилган.