Тест режимида

Хабарлар

Яна бир қидирувдаги шахс ҳамда ёнида шубҳали модда сақлаб юрган фуқаро аниқланди

ЙПХ масканларидаги текширувлар давомида:

- 2022 йил 25 май куни соат 15:55 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари А.Абдумаликов ва С.Ўринбоевлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилганда, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ҳ.М. кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ҳайдовчи Ҳ.М.нинг чўнтагидан сигарета қутиси ичига солинган, 2 дона жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Ҳ.М. ва топилган модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 25 май куни соат 23:00ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари Н.Жуманазаров ва А.Тажиевлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Captiva" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган М.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2022 йил 19 март кунидан буён қидирувдалиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.А. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

ЙПХ масканлари ва йўлларда текширувлар давом этмоқда...