Яна икки нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 26 апрель куни соат 02:30 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Пўлатов ва М.Йўлдошевлар томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган М.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.К. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 26 апрель куни соат 00:35 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Абдувохидов ва Ж.Боймирзаевлар томонидан пиёда, 1983 йилда туғилган Б.К. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.К. Олмазор тумани ИИО ФМБ га топширилган.