Яна икки нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 30 март куни соат 23:50 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Мамбетов ва Ш.Холназаровлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lada" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Ж.Ж.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ж.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 31 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Ж. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 30 март куни соат 14:45 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ж.Халилов томонидан, КХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, хайдовчи, 1991 йилда туғилган А.Н.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро А.Н. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 5 май кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Н. Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...