Яна икки нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 21 апрель куни соат 21:20 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Джуманазаров ва Ш.Хикматовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Mercedes-Benz" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.Ф.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 251-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 16 январь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Ф. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 21 апрель куни соат 15:30 ларда, Олмазор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Х.Собитов ва А.Тешабоевлар томонидан "УАЗ" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Э.Н.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 188-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.Н. Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.