Яна уч нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 16 апрель куни соат 11:00 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Сайдахмедов ва Н.Тожибоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчи, 2001 йилда туғилган Ю.С.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2020 йил 3 июль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ю.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 16 апрель куни соат 05:30 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан, Фозилтепа кўчаси бўйлаб пиёда ҳаракатланиб келаётган фуқаро, 1994 йилда туғилган С.И.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 11 апрель кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.И. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 16 апрель куни соат 16:00 ларда Бектемир тумани, Қўйлиқ буюм бозори қаршисида хизмат олиб бораётган, ЙПХ ходимлари Н.Азимов ва Ў.Саидовлар томонидан, пиёда ҳаракатланиб келаётган фуқаро, 1977 йилда туғилган А.С.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро 2016 йил 30 март кунидан буён бедарак йўқолганлиги, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.С. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.