Тест режимида

Хабарлар

ЙҲХХ раҳбарияти томонидан тест синовлари ўтказилаётган объектларда хавфсизлик чоралари ўрганилди

2025 йил 15 июль куни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти томонидан 2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари ўтказилаётган жойлардаги ҳаракат хавфсизлиги ҳолати ўрганилди.

Ташриф доирасида тест синовлари ўтказилаётган объектлардаги умумий ҳаракат хавфсизлиги ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Бу жараёнда пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракати, йўл инфратузилмаси, белгиланган ҳаракат тартиби ҳамда иштирокчилар оқимини хавфсиз ва тартибли ташкил этиш чоралари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 14 июлидан 23 июлигача тест синовлари 2-босқичда бўлиб ўтади. Бу даврда республика бўйича 39 та объектда жойлашган 65 та бинода, жами 671 397 нафар абитуриент олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларида иштирок этади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча фуқаролардан, айниқса, синов жойлари атрофида ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва пиёдалардан эҳтиёткор бўлишларини сўрайди.