"Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари" мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июлдаги 415-сон қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирининг 2022 йил 31 августдаги 346-сон буйруғи билан тасдиқланган Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил 1 март куни соат 10:00 да Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати биносида "Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари" мавзусида 1-республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.
Анжуманнинг асосий мавзулари:
- Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник илмий-амалий асослари;
- Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқий илмий-амалий чора-тадбирлар;
- Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммолар таҳлили ва уларнинг илмий-амалий ечимлари.
Анжуманда давлат идоралари, вазирликлар, бошқармалар, илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларидан бир нафар вакил маъруза билан иштирок этиши мумкин.
Илмий мақола ёки тезисларнинг ёзма ва электрон шаклларини жорий йилнинг 15 февраль кунига қадар ЙҲХХнинг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази"га юборилиши мумкин. (Telegram➡️ @W_140)
Анжуман илмий мақолалари учун талаблар:
Формат: Microsoft Word.
Шрифт: Times New Roman, 14 кегел, 1.5 интервал.
Ҳажм: 3–7 варақ.
Анжуман манзили:
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 71-уй, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати биносининг 5-қавати.
Маълумот учун телефонлар:
+99871-267-60-10
+99893-317-41-33