Тест режимида

Хабарлар

Текширувларда пул купюраси, гугурт қутиси ва целлофанга солинган, турли гиёҳвандлик моддалари топилмоқда

Йўллардаги текширувлар давомида:

- 2022 йил 7 январь куни соат 15:45 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Досимов ва М.Шариповлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1984 йилда туғилган О.С.нинг ёнидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.С. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 7 январь куни соат 02:40 ларда, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Абдураимов ва Т.Рўзибоевлар томонидан, ТХАЙ кўчасидан ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1994 йилда туғилган М.Б.нинг ёнидан, целлофанга солинган, сариқ рангли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Б. ва аниқланган модда Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 7 январь куни соат 21:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нематов ва Ж.Турабоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1986 йилда туғилган И.У.нинг ёнидан, 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.У. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 8 январь куни соат 03:20 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Қаюмов ва Ш.Тошбоевлар томонидан, Асалобод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1992 йилда туғилган М.Б.нинг ёнидан, гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Б. ва аниқланган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.