Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувдаги ҳамда ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланмоқда

Текширув давомида:

- 2022 йил 29 январь куни соат 22:40 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ инспекторлари Н.Досимов ва Ф.Джураевлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган, "Lacetti" русумли транспорт воситаси тўхтатилиб холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи 1984 йилда туғилган, Э.Ш.нинг ёнидан целлофан пакетга ўралган, жигар рангли, ўткир хидли, ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Э.Ш. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

2022 йил 29 январь куни соат 03.30 ларда Мирзо Улуғбек туманига хизматга жалб этилган ЙПХ инспекторлари Д.Ахмедов ва Ж.Нигматуллаевлар томонидан, Мирзо Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчасидан ҳаракатланиб келаётган "Mercedes Benz" русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган С.М.нинг сумкасидан ялтироқ зар қоғозга ўралган жигар рангли, ўткир хидли сақичсимон модда ҳамда йўловчи 1990 йилда туғилган, Ж.А.нинг ёнидан қўл бола усулида ясалган наркотик моддаларни истеъмол қилиш анжомлари ва автомобиль салонидан ялтироқ зар қоғозга ўралган, кўк рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи С.М. ҳамда йўловчи Ж.А. ва аниқланган моддалар Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБга топширилган.

2022 йил 29 январь куни соат 00.30 ларда Юнусобод туманига хизматга жалб этилган ЙПХ инспекторлари О.Абдурасулов ва Ж.Суяров, ҳамда М.Шеркуловлар томонидан Юнусобод тумани 18-мавзеси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, "Captiva" русумли, транспорт воситаси тўхтатилиб, транспорт воситаси ҳайдовчиси 1987 йилда туғилган Ж.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 22 январь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.А. Юнусобод тумани ИИОФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.