Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувдаги ҳамда ёнида психотроп моддалар олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:

- 2021 йил 28 октябрь куни соат 01:45 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч Қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари У.Содиқов, А.Усмонов ва Х.Халиловлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб ҳолис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида ушбу автомобиль йўловчиси, 1996 йилда туғилган Х.М.нинг чўнтагидан 4 дона “Регапен” номли психотроп дори таблеткалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.М. ва аниқланган моддалар Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 27 октябрь куни соат 15:30 ларда, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари О.Акобиров ва Ф.Ахроловлар томонидан, Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Н.Ж.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Н.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2021 йил 5 апрель кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Ж. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.