Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувдаги ҳамда ёнида психотроп ва гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:

- 2021 йил 30 сентябрь куни соат 01:20 ларда Учтепа тумани, Фарход кўчасида ЙПХ ходимлари А.Муҳамеджанов ва Х.Раҳимжоновлар томонидан ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Б.К. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, салон қисмидан, олд ўнг томон ўриндиғи тагидан, 10 дона “Селофен” номли ҳамда 35 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Б.К. ва топилган воситалар Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 29 сентябрь куни соат 16:30 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб  бораётган ЙПХ ходими М.Тошбоев томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида транспорт воситасининг юкхонаси текширилганда Божхона кўригидан ўтказилмаган, тегишли ҳужжатсиз 4 та пакетга ўралган, қутиларга солинган “ZUMERRET” номли тамаки маҳсулотлари олиб келинаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Д.М. ва аниқланган маҳсулотлар Бектемир тумани ДСИ ходимларига топширилган.

- 2021 йил 28 сентябрь куни соат 22:20 ларда, Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида ЙПХ ходимлари Э.Раҳимов ва У.Аҳмедовлар томонидан “Captiva” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган М.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро М.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2021 йил 20 июль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.К. Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 29 сентябрь куни соат 00:10 ларда Учтепа тумани, КХАЙ кўчасида ЙПХ ходимлари Т.Абдураҳмонов ва А.Нозимжоновлар томонидан “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 1992 йилда туғилган Ф.Т. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давмида, фуқаро Ф.Т.нинг ёнидан қоғоз парчасига ўралган, жигар рангли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Т. ва топилган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 29 сентябрь куни соат 01:10 ларда, Сирғали тумани, Чортоқ кўчасида ЙПХ ходимлари У.Отабеков ва О.Қадамовлар томонидан “Cobalt” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган С.Б.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро С.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 25 август кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Б. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда!