Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувдаги ҳамда ёнида психотроп ва гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:

- 2021 йил 30 октябрь куни соат 01:20 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари М.Тошбоев, Ж.Турабоев ва М.Шамшиевлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчиси, 1993 йилда туғилган М.А. ўзининг турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро М.А.нинг чўнтагидан целлофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.А. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 30 октябрь куни соат 02:30 ларда Учтепа туманига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари Д.Бегматов, Б.Баратов, А.Нозимжонов ва Б.Юсуповлар томонидан, Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Р.Э. бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, автомобиль салонидан “1000” (минг сўм) пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Э. ва аниқланган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 30 октябрь куни соат 23:30 ларда Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Эгамбердиев, Ш.Ғуломназаров ва Ғ.Усмоновлар томонидан, Рихсилий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Ш.Ш. бошқарувида бўлган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилганда, ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари ходиларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида, автомобиль салонидан 1 дона “Тропикамид”, 1 дона “Нафтимизин” ва 2 дона елим идишга солинган психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Ш. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 30 октябрь куни соат 21:40 ларда, М.Улуғбек тумани, М.Улуғбек кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Нишанбаев ва И.Исмоиловлар томонидан, пиёда, 1995 йилда туғилган М.М. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро М.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 22 август кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 31 октябрь куни соат 01:10 ларда Яккасарой тумани "Шота Руставели-Гавҳар" кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари О.Исаев ва З.Товашаровлар томонидан, ушбу чорраҳадан ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Э.Б.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Э.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2021 йил 19 октябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.Б. Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...