Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ҳамда Шахсий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида сохта ходим ҳамда қидирувдаги ва ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланди

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:

- 2021 йил 5 ноябрь куни соат 20:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходим Р.Тилепов томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган, ИИО хизмат кийимини кийиб олган, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Ғ. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиль тўҳтатилган. Ўзаро мулоқот давомида ҳайдовчи ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходими Р.Тилеповда шубҳа уйғотган. Шундан сўнг текширувлар натижасида, фуқаро Т.Ғ. Ички ишлар идорларининг ҳеч қайси тизимида хизмат қилмаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.Ғ. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 5 ноябрь куни соат 22:30 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Джуманазаров ва Р.Гофуровлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида теширилганида, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Т.И.нинг чўнтагидан, 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, 2 дона оқ қоғоз парчаларига солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.И. ва аниқланган моддалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 5 ноябрь куни соат 01:00 ларда, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Мирзарахимов, С.Ғуломов ва Л.Курбоновлар томонидан, Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган О.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда фуқаро О.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2020 йил 21 октябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.А. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...