Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:

- 2021 йил 28 октябрь куни соат 01:50 ларда Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари М.Эргашев ва Ж.Суяровлар томонидан Барака кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўҳтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Қ.Ю. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида, ушбу автомобиль салонидан 1 дона “Тропикамид” ва 3 дона “Зардекс” номли психотроп дори воситалари топган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Қ.Ю. ва аниқланган моддалар Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 28 октябрь куни соат 02:10 ларда Миробод туманига хизматга жалб этилган ЙПХ ходими Т.Зокиров томонидан Янги Қўйлиқ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1998 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиль тўҳтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, ушбу автомобиль салонидан 2 дона “Лирика” номли психотроп дори таблеткалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.А. ва аниқланган моддалар Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 27 октябрь куни соат 11:00 ларда, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчасида хизмат олиб борётган ЙПХ ходими У.Султонов томонидан “Hyundai” русумли автомобиль тўҳтатилиб, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Қ.Ж.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Қ.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан айбланиб, 2020 йил 23 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Қ.Ж. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 27 октябрь куни соат 13:20 ларда, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида хизмат олиб борётган ЙПХ ходимлари Ш.Нуралиев, Ш.Дониёров ва М.Назаровлар томонидан “Lacetti” русумли автомобиль тўҳтатилиб, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган С.С.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро С.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан айбланиб, 2021 йил 19 февраль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.С. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.