Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:

- 2021 йил 19 ноябрь куни соат 11:00 ларда, Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Д.Жўраев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўҳтатилиб текширилганида, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Н.Д. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида ҳайдовчи Н.Д.нинг чўнтагидан целлофанга ўралган, қора рангли, ўткир ҳидли, қуритилган сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Д. ва аниқланган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 19 ноябрь куни соат 14:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шамшиев ва Ж.Тўрабоевлар томонидан, пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 1986 йилда туғилган Э.Х.нинг чўнтагидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.Х. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 19 ноябрь куни соат 22:30 ларда, Яшнобод туманига хизматга жалб этилган Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари С.Умуркулов ва Н.Досимовлар томонидан, Жарқўрғон кўчасидан ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи А.Х.нинг ёнидан целлофан пакетчада, кўк рангли кукунсимон модда ҳамда йўловчи Қ.У.нинг ёнидан целлофанга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган моддалар Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 19 ноябрь куни соат 16:30 ларда М.Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Мамитов, Ш.Дониёров ва Ш.Нуралиевлар томонидан ушбу кўчадан ҳаракатланиб келаётган, 1984 йилда туғилган А.Х. тўҳтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда фуқаро А.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2021 йил 13 октябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Х. М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 19 ноябрь куни соат 11:00 ларда, Яккасарой туманига хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Д.Куролов томонидан, Шота Руставели кўчаси бўйлаб пиёда ҳаракатланиб келаётган, 2008 йилда туғилган А.Г. ўзининг хатти-ҳаракати билан шубха уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, унинг ёнидан “Новый век” номли 1 дона қути, ичида жами 60 дона пиротехника воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, А.Г. Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...