Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида...

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 6 декабрь куни соат 10:30 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Рустамов томонидан, Бобур кўчаси бўйлаб пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1980 йилда туғилган Д.М. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 1 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.М. Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 6 декабрь куни соат 13:00 ларда Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Камбаров томонидан "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1995 йилда туғилган Р.О.нинг ёнидан қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.О. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 6 декабрь куни соат 19:30 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Язданов томонидан, КХАЙ кўчаси бўйлаб пиёда ҳаракатланиб кетаётган, 1988 йилда туғилган М.Б. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 14 ноябрь кунидан буён қидирувдалаги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Б. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...