Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида...

"Долзарб 50 кунлик" профилактик тадбири доирасида ўтказилаётган рейд ҳамда текширувлар давомида:

2024 йил 28 ноябрь куни соат 01:00 ларда Андижон вилояти, Андижон тумани, "Гулшан" МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонида бўлган сумка ичидан 8 дона "Тропикамид" ва 25 дона "Регапен" номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган шахслар ва аниқланган психотроп дори воситалари Андижон вилояти ИИБга топширилган.

2024 йил 26 ноябрь куни соат 19:20 ларда "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ш.У. бошқарувидаги "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 680 та қути тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ноқонуний тарзда олиб кетилаётган тамаки маҳсулотлари ҳамда ҳайдовчи Ш.У. Поп тумани ДСИга топширилган.

Шунингдек, 2024 йил 27 ноябрь куни соат 00:40 ларда "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Kia Bongo" русумли юк автомобили тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, юкхонасида 34 та "7 Shots", 5 та "9D", 8 та "Небесный гром", 10 та (ҳар бирининг ичида 600 донадан) "Трения" ва 48 та "Соловей разбойник" номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ИЖҚК Департаменти Поп тумани бўлимига топширилган.

2024 йил 27 ноябрь куни соат 18:00 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ш.Ш. бошқарувидаги "Malibu-2" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, юкхонасида 400 дона "Небесный гром" номли ҳамда 180 та қутиларда ҳар бирида 10 тадан бўлган "Петарды" номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, пиротехника воситалари ҳамда ҳайдовчи Ш.Ш. ИЖҚК Департаменти Поп тумани бўлими ходимларига топширилган.

Шунингдек текширувлар давомида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Наманган" ЙПХ масканида "Tracker" русумли автомобиль тўхтатилиб, маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида текширилганда, ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича 171 000 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги ҳамда автомобиль қидирувда эканлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

2024 йил 27 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан "Spark" русумли автомобиль тўхтатилган. Ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган ушбу автомобилдаги йўловчи Б.Р. холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ёнидан пневматик ўқ отиш қуроли топилган.

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманига тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ ходимлари томонидан "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган С.Д. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан жами 120 дона "Зардекс" номли психотроп дори воситалари аниқланган.

Юқоридаги холатлар юзасидан тегишли ҳужжатлат расмийлаштирилиб, Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширулар давом этмоқда...