Тест режимида

Хабарлар

Йўловчилар диққатига!

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг хабарига кўра, йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2022 йил 7 мартдан бошлаб:

- "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган "Буйук Ипак Йўли" метро бекатидан қуйидаги вақтинчалик йўналишлар ҳаракати тажриба тариқасида ташкил этилди:

- "Буйук Ипак Йўли" метроси -"ТТЗ". Йўналиш ҳаракати "Буйук Ипак Йўли" метро бекатидан Мирзо Улуғбек, Феруза, Юзработ кўчалари орқали ТТЗ бекатигача;

- "Буйук Ипак Йўли" метроси -"Юнусобод деҳқон бозори". Йўналиш ҳаракати "Буйук Ипак Йўли" метро бекатидан Мирзо Улуғбек, Дўрмон йўли, Янгишаҳар кўчалари орқали "Юнусобод деҳқон бозори" бекатигача;

- "Буйук Ипак Йўли" метроси - "Машинасозлар" метроси. Йўналиш ҳаракати "Буйук Ипак Йўли" метро бекатидан Мирзо Улуғбек, Тараққиёт 2-тор кўчалари орқали "Машинасозлар"метроси бекатигача;

- "Буйук Ипак Йўли" метроси -"Олой бозори". Йўналиш ҳаракати "Буйук Ипак Йўли" метро бекатидан Мирзо Улуғбек, Мустақиллик, Шахрисабз, Амир Темур шох кўчалари орқали "Олой бозори" бекатигача ташкил этилди.

Йўналишлардаги жадваллар сони "Mercedes-Benz Low Floor" русумли автобуслар асосида фақат иш кунларига 1 (бир) та, йўналишларнинг иш тартиби соат 8:30 дан 10:00гача ҳамда соат 19:00 дан 21:00 гача этиб белгиланди.

Йўналишларда транспорт хизматлари "5-Автобус саройи" филиали томонидан кўрсатилади.

Шунингдек, йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2022 йил 18 мартдан бошлаб:

- "12-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 48-сонли "Новатор ИЧБ - Ал Хоразмий мавзеси" автобус йўналишининг ҳаракати Қипчоқ, Қўрғонтепа кўчалари орқали (Ёрқин Ҳаёт маҳалласига кириб чиқмаган ҳолда) икки томонлама ташкил этилган;

- "18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 114-сонли "Ибн Сино 2-мавзеси - Тўқимачилик комбинати" автобус йўналишининг иш ва шанба кунидаги иш тартиби соат 5:30 дан 22:00 гача, якшанба кунидаги жадваллар сони 6 та, иш тартиби соат 6:00 дан 22 :00 гача этиб белгиланган;

- "2-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 14-сонли "Тошкент вокзали - ТТЗ бозори" ва 83-сонли "Юнусобод мавзеси 6-даҳа - Эксковатор заводи бекати" автобус йўналишларининг жадваллар сони:
- 14-сонли автобус йўналиши - Иш куни 10(+1) та, шанба куни 9(0) та, якшанба куни 9(0) та;
- 83-сонли автобус йўналиши - Иш куни 8(+1) та, шанба куни 7(+1) та, якшанба куни 6(+1) та этиб белгиланган;

- "4-Автобус саройи"филиалига бириктирилган 8-сонли "Сергели 7-мавзеси - Чилонзор мавзеси 25-даҳа" автобус йўналишининг "Сергели 7-мавзеси" охирги бекати "Олчазор маҳалласи" бекатига ўзгартирилиб, йўналиш номи 8-сонли "Олчазор маҳалласи - Чилонзор мавзеси 25-даҳа" автобус йўшналиши деб номланган.