Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида...

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 22 ноябрь куни соат 12:00 ларда Тошкент шаҳар, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Жумагулов ва Б.Нурматовлар томонидан "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Р.И.нинг ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.И. ва топилган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 22 ноябрь куни соат 21:30 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Қўқонов ва Н.Асадуллаевлар томонидан, ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда автомобиль салонидан 3 дона ”Shots” номли салют ва қўлбола усулда ясалган 4 дона зар қоғозга ўралган пиротехника воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.А. ва пиротехника воситалари Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 22 ноябрь куни соат 22:45 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими У.Махкамов томонидан "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 2003 йилда туғилган Ш.М.нинг ёнидаги сигарета қутиси ичидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.М. ва топилган моддалар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...