Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида айрим шахслар ёнидан турли восита ва ашёлар топилмоқда

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:

- 2022 йил 13 март куни соат 05:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Досимов ва Б.Нуғмоновлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 1990 йилда туғилган У.Г. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида фуқаро У.Г.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.Г. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 13 март куни соат 17:30 ларда, Олмазор туманида жойлашган “М.Фозилов” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Адилов ва С.Исаевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Р.Р. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Р. ва аниқланган қурол Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 14 март куни соат 02:00 ларда, Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган, ЙПХ ходими Ж.Искандаров томонидан, М.Жоҳжаҳон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1995 йилда туғилган Д.У.нинг ёнидан 2 дона ”Тропикамид” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.У. ва аниқланган воситалар Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 14 март куни соат 02:30 ларда, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Бобобеков ва Ж.Турғуновлар томонидан, Шаҳристон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда йўловчи, 1997 йилда туғилган А.Ш.нинг ёнидан қоғозга ўралган 1 дона таркиби номаълум бўлган дори воситаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.А. ва аниқланган дори воситаси Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 13 март куни соат 00:10 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Тўқлибаев томонидан, Уйғур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Ғ.И.нинг ёнидан қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ғ.И. ва аниқланган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...