ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида бир қанча фактлар аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 15 март куни соат 00:05 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Саидахмедов ва Н.Тожибоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "BMW" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган З.Э.нинг ёнидан 2 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро З.Э. ва аниқланган воситалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 11 март куни соат 03:00 ларда, М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Ахмедов ва Б.Хидировлар томонидан, Т.Малик кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган А.Г.нинг ёнидаги сигарета қутиси ичидан, целлофанга солинган, кўк рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Г. ва аниқланган модда М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 16 март куни соат 06:15 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Джумабаев ва Ш.Холназаровлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Н.И.нинг ёнидан 1 дона “Тропикамид” ва 7 дона “Лирика” номли психотроп дори воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.И. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 17 март куни соат 02:20 ларда, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва О.Абдурасуловлар томонидан, Юқори Қорақамиш кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли атвомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1994 йилда туғилган М.М.нинг ёнидан целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. ва аниқланган модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...