ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувда бўлган ҳамда ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда
Пойтахт кўчаларидаги текширувлар давомида:
-Жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 10:20 ларда, Чилонзор туманида жойлашган "Эркин" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Э.Пернабоев ва Ф.Саидаҳмедовлар томонидан "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Ш.Б. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида автомобиль олд ўриндиғининг чап ёнидан шоколад қоғозига солинган, пакетга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Ш.Б. ва топилган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
-Жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 18:00 ларда, Чилонзор туманига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари С.Маҳамаджонов ва О.Соатовлар томонидан, Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Captiva" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Я.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Я.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 13 августдан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Я.М. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБга топширилган.
-Жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 16:30 ларда Бектемир ЙПХ масканида хизмат олиб борётган ходимлар Ф.Рўзибоев ва И.Джумабоевлар томонидан ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Қ.Ж. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ҳайдовчининг ҳамёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Қ.Ж. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.