Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувда бўлган ҳамда ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:

- 2021 йил 19 ноябрь куни соат 02:15 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари А.Пулатов, Ф.Джураев ва М.Тошбоевлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 1986 йилда туғилган Ў.У.нинг фарзандини чўнтагидан, салфеткага ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ў.У. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 18 ноябрь куни соат 11:30 ларда, Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари Б.Ахмедов ва С.Келдиёровлар томонидан пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, 1996 йилда туғилган Л.Х. тўҳтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда фуқаро Л.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 11 август кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Л.Х. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 18 ноябрь куни соат 19:00 ларда, Учтепа туманига хизматга жалб этилган ЙПХ ходими И.Ходжиев томонидан Фарход кўчасидан ҳаракатланиб келаётган пиёда, 1988 йилда туғилган Д.Х. тўҳтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда фуқаро Д.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 25 июль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Х. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...