Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувда бўлган ҳамда ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:

- 2021 йил 21 ноябрь куни соат 00:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари И.Джумабоев ва Б.Рустамовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўҳтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида ушбу автомобиль йўловчиси, 1999 йилда туғилган И.К.нинг чўнтагидагидан сигарета қутисига солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.К. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 21 ноябрь куни соат 15:50 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пулатов, М.Шарипов ва Б.Нугмоновлар томонидан, пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўҳтатилиб текширилганида, ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган А.М. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро А.М.нинг чўнтагидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.М. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 21 ноябрь куни соат 11:00 ларда, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Бегматов, А.Эркаев ва Э.Тоиповлар томонидан, ушбу кўчадан ҳаракатланиб келаётган "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Ф.Б.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда фуқаро Ф.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 3 январь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Б. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 21 ноябрь куни соат 21:50 ларда Юнусобод туманига хизматга жалб этилган Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари Э.Саломов, Х.Комилжонов ва М.Эргашевлар томонидан, А.Темур кўчасидан ҳаракатланиб келаётган "Laceti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида ушбу автомобиль йўловчиси, 1980 йилда туғилган У.А.нинг ёнидан оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.А. ва аниқланган модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...