Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувда бўлган ҳамда ёнида гиёҳванд ва психотроп модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Гумон ортидаги текширувлар мобаёнида:

- 2021 йил 6 декабрь куни соат 23:30 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Джуманазаров ва А.Тожиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, ушбу автомобиль йўловчиси, 1989 йилда туғилган Д.Ш.нинг ёнидан қоғоз парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Ш. ва аниқланган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 6 декабрь куни соат 23:40 ларда, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари А.Жураев ва С.Юлчибоевлар томонидан, Лутфикор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчиси, 1995 йилда туғилган Б.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Б.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 24 октябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.М. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 7 декабрь куни соат 02:15 ларда, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Эргашев, Д.Сафаров ва Х.Комилжоновлар томонидан, Боғишамол кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Hyundai" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Э.А. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида, автомобиль салони ва юкхонасидан, қора целлофанга солинган, жигар рангли ўткир ҳидли модда, 2 дона 0.20 граммли шприцда жигар рангли суюқлик модда ҳамда 5 дона “Карбамазепин” номли ва 1 дона “Лирика” номли психотроп дори таблеткалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.А. ва аниқланган моддалар Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 7 декабрь куни соат 01:50 ларда Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Эргашев томонидан, Боғишамол кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ушбу автомобиль йўловчиси, 1996 йилда туғилган М.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус давтур орқали текширилганида, фуқаро М.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 30 ноябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.А. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган. 

- 2021 йил 6 декабрь куни соат 11:30 ларда, Яшнобод тумани “Чўлпон” блок постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Хикматов ва А.Бўронбоевлар томонидан "ВАЗ-2106" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчиси, 1981 йилда туғилган Ю.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус давтур орқали текширилганида, фуқаро Ю.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 14 май кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ю.К. Яшнобод тумани ИИО ФМБ ЖҚБга топширилган.

- 2021 йил 6 декабрь куни соат 12:30 ларда, Шайхонтоҳур туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари У.Абдураимов ва Б.Содиқовлар томонидан, Кўкча дарвоза кўчасидан пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1972 йилда туғилган О.Ш. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро О.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 25 февраль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Ш. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...