Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувда бўлган ҳамда ёнида психотроп ва гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Йўллардаги текширувлар давомида:

- 2021 йил 13 ноябрь куни соат 10:50 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари Х.Тошматов ва С.Бегматовлар томонидан, Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўҳтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ушбу автомобилда бўлган йўловчи, 2002 йилда туғилган С.С.нинг чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.С. ва аниқланган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 13 ноябрь куни соат 13:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб ЙПХ ходимлари М.Шамшиев ва Ж.Турабоевлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўҳтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ф.Т. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида унинг курткасининг чўнтагидан қоғоз парчасига ўралган ва гугурт қутисига жойлаштирилган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари, шунингдек целлофанга ўралган, жигар рангли ўткир хидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Т. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 13 ноябрь куни соат 20:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб ЙПХ ходимлари Б.Рустамов ва Ш.Холназаровлар томонидан, пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 1982 йилда туғилган А.И. ёнидан сигарета қутисига солинган, қора целлофанга ўралган, жигар рангли ўткир хидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.И. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 13 ноябрь куни соат 22:00 ларда, “Бектемир” ЙПХ масканидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 1987 йилда туғилган У.Р.нинг ёнидан, 2 дона “Регапен” номли психотроп дори таблеткалари хамда 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.Р. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 14 ноябрь куни соат 01:30 ларда Миробод туманига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари Б.Каримов ва Ш.Пулатовлар томонидан, Шахрисабз кўчасидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўҳтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобилнинг олд ўриндиғи тагидан, 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.З. Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 12 ноябрь куни соат 16.27 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Джуманазаров ва А.Таджиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўҳтатилиб, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган У.И.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда фуқаро У.И. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 27 май кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.И. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 12 ноябрь куни соат 21:50 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб борётган ЙПХ ходими А.Сайфутдинов томонидан, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобилнинг олд ўриндиғи тагидан бир дона баклажка қопқоғи ўрнида ялтироқ қоғозга солинган ўткир ҳидли, жигар рангли ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.А. ва аниқланган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 12 ноябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Қ.Ёқубов ва Х.Қамбаралиевлар томонидан "Spark" русумли автомобиль тўҳтатилиб текширилганда, ҳайдовчи 1990 йилда туғилган С.У. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ҳайдовчи С.У.нинг ёнидан гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.У. ва аниқланган модда Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...