ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувда бўлган ҳамда ёнида психотроп ва гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда
Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:
- 2021 йил 22 ноябрь куни соат 12:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари А.Пулатов ва М.Тошбоевлар томонидан, пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 2003 йилда туғилган И.Э. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро И.Э.нинг ёнидан зар қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Э. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 23 ноябрь куни соат 00:30 ларда, Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими У.Махкамов томонидан, пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, 1981 йилда туғилган У.А. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали теширилганида, фуқаро У.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 6 июнь кунидан буён қидирдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.А. Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 22 ноябрь куни соат 19:30 ларда, Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими терговчиси М.Хидиров, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Холназаров ҳамда Миробод тумани ИИО ФМБ ЖТСБ ва ППХ ходими Р.Рахимовлар томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 3 январь кунидан буён қидирувда бўлган, 1976 йилда туғилган фуқаро К.А. қўлга олинган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро К.А. Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига топширилган.
2021 йил 22 ноябрь куни соат 23:00 ларда Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Т.Рузибоев, Ғ.Қувонов ва А.Абдукамоловлар томонидан, Янги Сирғали кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Д.Н. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, автомобиль олди ўриндиғи тагидан 4 дона, “Регапен” номли психотроп дори таблеткалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Н. ва аниқланган воситалар Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.
2021 йил 22 ноябрь куни соат 21:50 ларда М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари С.Эшпулатов, Д.Ахмедов, Ж.Ниғматуллаев ва З.Усмоновлар томонидан, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 1983 йилда туғилган С.К.нинг ёнидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.К. ва аниқланган модда М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...