Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан мол ўғриси қўлга олинди

Самарқанд вилояти, Иштихон тумани ИИБ навбатчилик қисмига ўғирлик содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган. 2022 йил 27 август куни Иштихон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 45-километрида ҳаракатланиб келаётган "Nexia" русумли автомобиль ЙПХ ходими Б.Ҳайитовда шубҳа уйғотган ва олдинда хизмат олиб бораётган ҳамкасбларига махсус алоқа воситаси (рация) орқали маълум қилиб, ушбу автомобилни тўхтатиш чоралари кўрилишини сўраган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.

Кўрилган чоралар натижасида автомобиль тўхтатилган. Текширув давомида автомобиль салонида бир бош қорамол борлиги, кейинчалик маълум бўлишича ушбу қора мол ўғирлаб кетаётганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.