Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимларида шубҳа уйғотган шахслар текширилганда...

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 12 март куни соат 00:10 ларда, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ж.Нигматуллаев томонидан, А.Дониш кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Damas" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Э.Ж.нинг ёнидан 8 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари ҳамда қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.Ж. ва аниқланган воситалар Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 12 март куни соат 02:30 ларда, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Пардалиев томонидан, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 2001 йилда туғилган Д.Р.нинг ёнидан 8 дона ”Тропикамид” ва 2 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Р. ва аниқланган воситалар Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 12 март куни соат 00:20 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Тўрабоев ва Ф.Джўраевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган М.Х.нинг ёнидаги сигарета қутиси ичидан, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Х. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...