“Келес йўли” кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари сабаб вақтинчалик ёпилади
Айни пайтда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари муносабати билан “Келес йўли” кўчасининг Тошкент туманига кириш қисмидан “Ҳасанбой ота” жоме масжидигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, мазкур таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинчалик ёпилади. Шу сабабли, ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилади. Жумладан, ҳайдовчилар вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 “Келес ш. - Ҳасанбой қ.” ҳамда собиқ М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 “Тошкент ш. - Келес ш. - Қозоқкентсой қ.” автомобиль йўлининг 3-14 километрлари орқали ҳаракатланиб ўтишлари мумкин. Бундан ташқари мазкур қурилиш ишларининг биринчи босқичи якунлангандан сўнг Келес шаҳарчасидаги темир йўл изи устидан ўтган йўл ўтказгични (кўприк) таъмирлаш олиб борилади. Шу боис 4Р4а “4Р4 автойўлидан-Сариёғоч шаҳрига шаҳобча” автомобиль йўлининг 0-1 километрлари (кўприк) оралиқлари ёпилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати