Тест режимида

Хабарлар

Кўкдала туманида "Cobalt" автомобили тўхтатилиб текширилганда...

2024 йил 15 март куни Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" мунтазам ЙПХ масканида вилоят ЙҲХБ ҳамда бошқа соҳавий хизматларнинг ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилган. Текширув давомида транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнидан гугурт қутиларига солинган, шунингдек, целофанга ўралган, кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб, ҳозирда масъуллар томонидан терговолди суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.