"Lada" йўловчиларнинг бири қидирувда эканлиги иккинчиси эса психотроп дори воситалари олиб юрганлиги аниқланди
2021 йил 24 декабрь куни соат 01:45 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган "Шарқ" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов ва Ф.Джураевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lada Vesta" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1976 йилда туғилган Ғ.В.нинг сумкасидан 21 та конвалютада жами 208 дона "Зардекс", 14 дона "Регапен", 4 дона "Баралгин" ва 1 дона "Тропикамид" номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланган.
Шунингдек, яна бир йўловчи, 1998 йилда туғилган А.Р.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро А.Р. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.