Тест режимида

Хабарлар

"Malibu" автомобилининг "чиройли" давлат рақам белгисини ечиб, воқеа жойидан яширинган шахс "Қамчиқ" довонида ушланди

2023 йил 7 июль куни ИИВ ЖХД ЙҲХХ навбатчилик қисми томонидан "Malibu" автомобилининг олд ва орқа томонидаги 01Z444MB бўлган давлат рақам белгиси ечиб ўғирлаб кетилганлиги, мазкур қинғир ишда 01L675BC давлат рақам белгили, "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси гумонланаётганлиги ҳақидаги хабар ЙПХ ходимларига етказилган.

"Қамчиқ" довонида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан шу куни 01L675BC давлат рақам белгили, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида автомобилнинг салонидан, ҳайдовчи ўриндиғи остидан "Malibu" автомобилига тегишли бўлган бир жуфт 01Z444MB давлат рақам белгиси топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 20 ёшли ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомобиль ҳамда топилган давлат рақам белгиси Юнусобод тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимларига топширилган.