"Malibu"дан топилган воситалардан салондаги йўловчилар безорига ўхшайди
2022 йил 3 февраль куни соат 23:30 ларда, Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Мўминов ва Ф.Остоновлар томонидан, Шота Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобилда бўлган фуқароларнинг ёнидан жами, 1 дона "кастет", 1 дона темир "телескопик дубинка", 1 дона пичоқ, 2 дона “Тропикамид”, 23 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари ва целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва аниқланган воситалар Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...