Тест режимида

Хабарлар

Маст ҳайдовчи текширув вақтида минг ҳунар кўрсатади

Чирчиқ шаҳридаги тунги текширувлар давомида "Дамас" русумли автомобилни бошқариб келган ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумонланиб, ЙПХ ходими томонидан текширувга таклиф этилди. Ҳайдовчи жавобгарлик мавжудлиги ҳақида жуда яхши билади. Текширувдан ўтмаслик мақсадида турли найранглар (алкотестерга пуфламаслик ва вақтни чўзиш) қилишга уринди. Кўринишидан спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳайдовчи текширувдан ўтди. Ходимнинг гумонлари ўз тасдиғини топиб, ҳайдовчи маст ҳолда эканлиги маълум бўлди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси тартибида баённома тузилиб, автомобили вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Ушбу видеода маст ҳолдаги ҳайдовчилардан бири акс этган ҳолат. Жавобгарликдан қочиш мақсадида зиддиятли, тортишувли вазиятни юзага келтиришга уриниб минг ҳунар кўрсатадиган бу каби маст ҳолдаги ҳайдовчилар кўплаб учрайди.

Ҳайдовчилардан маст ҳолда транспорт бошқармасликни сўраймиз.