Махсус мосламалардан яшириниб, ЙПХ ходимига дуч келган ҳайдовчи
Давлат рақам белгиси тўғри аниқланишига тўсқинлик қиладиган бўёқ суртилган "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчисига ўрнатилган тартибда баённома тузилди.
Мазкур автомобилда қоидабузарлик содир этилган вақтда махсус мослама давлат рақам белгисини автоматик тарзда қайд этишда хатоликка йўл қўяди. Ҳайдовчи томонидан кўзланган мақсад ҳам шу. Афсуски бундай қоидабузарликлар ортиб бормоқда. Рақамларни яшириб тезликни ошириш, қоидаларни четлаб ўтиш — охири кўнгилсиз якун топадиган ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.
Барча фуқаролар йўлларда хавфсиз ҳаракатланиб, оиласи бағрига соғ-саломат етиб боришини истаймиз!