Муаммоли чорраҳаларда ўрганиш ишлари давом этмоқда
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ш.Ибрагимов ҳамда Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси масъуллари ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ томонидан пойтахтимиздаги муаммоли чорраҳаларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Бугунги кунда ўтказилган ўрганиш ишлари давомида бир қатор муаммоли чорраҳаларни реконструкция қилиш лойиҳаси ва тирбанликларни олдини олиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш, транспорт оқимини оптималлаштириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан аввалроқ ўрганилган чорраҳаларда белгиланган ва бошлаб юборилган ишлар кўздан кечирилди. Хусусан, Паркент ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чорраҳага ўрнатилган махсус камераларнинг тирбандлик вақтида транспортлар ҳисобини қай даражада олиб бориши ҳолати ўрганилиб, амалга оширилаётган ишларнинг изчил давом этаётгани ҳам муҳокама қилинди.