Тест режимида

Хабарлар

"Наманган" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги фактлар

2024 йил 9 сентябрь куни соат 08:30 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ж.М. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда йўловчиси, 1994 йилда туғилган Х.Х.га тегишли сумка ичидан 60 дона "Тропикамид" ва 1120 дона психотроп дори воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаролар ва психотроп дори воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.

2024 йил 15 сентябрь куни соат 09:10 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ходимлар томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" автомобили тўхтатилган. Текширув давомида транспорт воситасининг юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 9 хил турдаги жами 277 қути дори-дармон маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган дори воситалари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Поп тумани бўлими ходимларига топширилган.

2024 йил 15 сентябрь куни соат 11:00 ларда "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонидаги сигарета қутиси ичидан тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, "гашиш" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда топилган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.С. ва аниқланган модда Поп тумани ИИБга топширилган.

2024 йил 16 сентябрь куни соат 10:10 ларда "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган М.З. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчиси, 1982 йилда туғилган Ж.Х. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу фуқаронинг чўнтагидаги сигарета қутиси ичидан тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон, "опий" гиёҳванд моддасига ўхшаш модда ҳамда 3 дона "Регапен" номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Х. ҳамда аниқланган модда ва психотроп дори воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...