Тест режимида

Хабарлар

"Наманган" ЙПХ масканида тақиқланган моддалар билан боғлик навбатдаги фактлар аниқланди

2024 йил 6 ноябрь куни соат 13:20 ларда "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида харакатланиб келаётган ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Қ.Қ. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, Қ.Қ. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.

Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида автомобилнинг том қисмидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, "Гашиш" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар ҳамда 2 дона "Тропикамид" ва 10 дона "Регапен" номли психотроп дори воситалари аниқланган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган моддалар ҳамда психотроп дори воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.

2024 йил 7 ноябрь куни соат 06:30 ларда "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХХ "Қамчиқ" довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатлариб келаётган ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг салонида ва юкхонасида 5250 қути тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва тамаки маҳсулотлари ИЖҚК Департаментининг Поп тумани бўлимига топширилган.

2024 йил 7 ноябрь куни соат 21:30 ларда “Наманган” ЙПХ масканида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган А.Н. бошқарувидаги ''Lacetti'' русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчиси, 1998 йилда туғилган М.Н. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.

Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида унинг ёнидан 1 дона "Тропикамид" ва 53 дона "Лирика" номли психотроп дори воситалари аниқланган. Шундан сўнг, М.Н. ходимлардан қочишга ҳам уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Н. ва аниқланган дори воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.