"Наманган" ЙПХ масканида аниқланган фактлар
2024 йил 21 февраль куни соат 09:30 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда йўловчи, 1999 йилда туғилган Ё.М.га тегишли бўлган "сумка"дан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, чет мамлакатда ишлаб чиқарилган 26 дона телефон аппаратлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, соат 14:40 ларда "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган О.М. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 4430 қути тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ушбу фуқаролар ҳамда аниқланган тамаки маҳсулотлари ва телефон аппаратлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Поп тумани бўлими ходимларига топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...