"Наманган" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги фактлар
2024 йил 2 ноябрь куни соат 15:40 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги "Captiva" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда автомобиль салонидан целлофанга ўралган, тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, "гашиш" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда аниқланган.
2024 йил 3 ноябрь куни соат 10:40 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ходимлар томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилган. Ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган И.С.нинг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли холис ва гувоҳлар иштирокида текширув ўтказилган. Текширув давомида И.С.нинг ёнида бўлган "зажигалка" тагида тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, кўринишидан "гашиш" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда ёпиштирилганлиги аниқланган.
2024 йил 4 ноябрь куни соат 15:30 ларда "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган О.М. бошқарувидаги "Malibu-2" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчиси А.М. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу фуқаронинг чўнтагидан қоғизга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, "арихуанна" гиёҳванд моддасига ўхшаш модда аниқланган.
Мазкур ҳолатлар бўйича ЙПХ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган моддалар Поп тумани ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...