Тест режимида

Хабарлар

Наманганда ҳам "Яшил чироқ" мусобақаси вилоят босқичининг ғолиб жамоаси аниқланди

Мусобақанинг минтақавий босқичида ғолибликни қўлга киритган 4 та жамоалар иштирокида ўтказилган вилоят босқичи қизғин жараёнлар, муросасиз баҳсларга бой ўтди. Чуст туманининг "Қалқон", Норин туманининг "Ёш тарғиботчи", Наманган туманининг "Н-Ёш тарғиботчи" ва Косонсой туманининг "Пиёдалар" жамоалари ўзларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига оид бор билимлари, имконият ҳамда истеъдодларини намоён этишди.

Якуний натижаларга кўра Косонсой туманининг "Пиёдалар" жамоаси энг юқори натижа билан мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолиб ҳамда иштирокчиларга диплом, эсдалик совғалари ва китоблар тўплами тақдим этилди.